Биз ҳақимизда

«Ҳунарманд» уюшмаси Наманган вилоят бошқармаси 1997 йил сентябр ойида ташкил этилган. Уюшма аъзолари сони 850 нафардан ортиқроқ бўлиб,  хунармандчиликнинг 25 тури буйича 1250 хилдан зиёд турдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадилар.

“Ҳунарманд” уюшмаси Наманган вилоят бошқармасида 11 нафардан иборат Бошқарув кенгаши, 5 нафардан иборат бадиий кенгаши ва 9-та туманда бўлимлари мавжуд.
 
1. Уюшма Бошқарув кенгашининг асосий вазифаси уюшма вилоят бошқармасининг Уставига риоя қилинишини, шунингдек  Уставда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган масалаларни мухокама қилиш.
 
Бошқарув кенгаши уюшманинг доимий фаолият юртитувчи коллегиал органи бўлиб, уюшма органи ва уюшманинг барча куйи таркибий тузилмаларига умумий рахбарликни амалга оширади.
 
2.  Уюшма Бадиий кенгаши асосий вазифаси уюшма вилоят бошқармасига ҳунармандларни аъзо қилиш ва аъзоликдан чиқариш масалаларини кўриб чиқиш, уларни ишлаб чиқаришда ва савдосидаги муаммоларда кўмак бериш, уларга хуқуқий билимлар бериш, услубий қўлланмалар, йўриқномалар ишлаб чиқиш ва уставда белгиланган бошқа вазифаларни амалга ошириш.
 
“Ҳунарманд» уюшмаси Наманган вилоят бошқармасининг Наманган туман , Поп туман, Чуст туман, Тўрақўрғон туман, Косонсой туман, Уйчи туман, Чорток туман, Янгикўрғон туман, Учқўрғон туман бўлимлари  мавжуд.

Ҳунарманд уюшмасининг Низоми 

Ҳунарманд уюшмасининг Бошқаруви 
 

Бизнинг маҳсулот
Янгиликлар

Ҳунарманд йирик экспортчи бўла оладими?

27.02.2014

Жорий йилнинг 27 феврал куни Наманган шаҳрида интерфаол семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Наманган вилоятининг 30дан зиёд ҳунарманд ва тадбиркорлари иштирок этишди. батафсил

Лойиҳа амалга оширилмоқда

31.01.2014

«Наманган шахридан 15 нафар ва Янгиқўрғон туманидан 15 нафар ишсиз хотин-қизларни миллий қўғирчоқлар ясаш хунарига ўқитиш хамда либослар бичиш ва дизайнерлик сохаларини ўргатиш» лойиҳаси амалга оширишлмоқда батафсил

"Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи

23.12.2013

18-20 декабр кунлари "Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи бўлиб ўтди батафсил