Қонунчилик

«Ҳунарманд» уюшмаси Наманган вилоят бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартда «Халқ бадиий Ҳунармандчилиги ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1741 сонли Фармонига асосан 1997 йил 15 сентябрда ташкил этилган.

Ҳунармандчиллика оид 20дан ортиқ хуқуқий меъёрий хужжатлар қабул қилинган. Жумладан:

1. Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни Давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони (1997 йил 31 март №1741)

2. "Ҳунарманд" Халқ ҳунармандлари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари  бўйича Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (04.06.1997 й. № 282)

3. Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони (29.03.2005 й. № ПФ-3588)

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган "Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисида Низом" (02.07.1999 й.№ 762)

5. Юридик шахс бўлмасдан  тадбиркорлик фаолияти билан  шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарори (24.08.2001 й.№ 351)

6. Оилавий тадбиркорликни ҳамда  ҳунармандчилик фаолиятини  ривожлантириш ва кенгайтириш  чора-тадбирлари тўғрисида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори (29.07.2009 й.№ 216)

7. Ўзбекистон Республикаси Оилавий тадбиркорлик тугрисидаги Қонуни (2012 йил 27 апрел)

Бизнинг маҳсулот
Янгиликлар

Ҳунарманд йирик экспортчи бўла оладими?

27.02.2014

Жорий йилнинг 27 феврал куни Наманган шаҳрида интерфаол семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Наманган вилоятининг 30дан зиёд ҳунарманд ва тадбиркорлари иштирок этишди. батафсил

Лойиҳа амалга оширилмоқда

31.01.2014

«Наманган шахридан 15 нафар ва Янгиқўрғон туманидан 15 нафар ишсиз хотин-қизларни миллий қўғирчоқлар ясаш хунарига ўқитиш хамда либослар бичиш ва дизайнерлик сохаларини ўргатиш» лойиҳаси амалга оширишлмоқда батафсил

"Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи

23.12.2013

18-20 декабр кунлари "Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи бўлиб ўтди батафсил