Саволлар ва жавоблар

Уюшма аъзоси бўлмаган шахсларга нисбатан солиқ имтиёзлари қўлланилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 2010 йил 30 мартдаги ПФ-4210-сонли Фармонининг 1-бандида назарда тутилган, уй шароитида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқариш бўйича якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан банд бўлган шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлаш юзасидан солиқ имтиёзи “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари - якка тартибдаги тадбиркорлар учун қўлланиши белгилаб қўйилган.

Уюшма аъзолари ишлаб чиқарган махсулотларига эркин нарх белгилайдилар. Рақобатбардош махсулот ишлаб чиқаришдан манфатдор бўлган ҳунармандлар махсулотларини сифатини бозор талабларига асосан тайёрлашлари учун сифатига алохида эътибор берадилар. Сифат ва нарх белгилаш устидан назорат амалга оширилмайди, лекин уюшма томонидан тавсиялар бериб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги №306 сонли қарорига асосан темирчи ва туникасоз ҳунармандлардан ташқари барча ҳунармандлар назорат касса аппаратларини қўллаган холда махсулотлари савдосини ташкил этишлари шарт.

«Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 мартдаги ПФ-4210 сонли “Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонинг 1 бандига асосан даромад солиғи тўлашдан озод бўлиш имтиёзига эга. Ҳалқ ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг асосий турларидан бирида якка тартибда хонадон шароитида ишлаб чиқариш билан банд бўлган уюшма аъзолари учун солиқ имтиёзлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 декабрдаги ПФ-4589 Фармон билан 2017 йил 1 январгача узайтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 24 августдаги №351 сонли қарорига асосан уюшма аъзолари якка тартибда тадбиркорлик фаолиятини расмийлаштиргандан сўнг, Бюжетдан ташқари Пенция жамғармасига суғирта бадали хар ойда бир марта энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида тўлаб боришлари керак. Бюжетдан ташқари Пенция жамғармасига суғирта бадали тўлаш орқали ҳунарманд ижтимоий химояга, мехнат стажига, ёши етганда пенция олиш хамда махалла фуқаролар йиғини орқали 2 ёшгача ва 16 ёшгача бўлган болаларга нафақа тўловларини олиш хуқуқига эга бўлади.

Уюшма аъзосининг гувохномаси бир йил муддатга берилади. Муддат тугагандан сўнг гувохнома муддати узайтирилиши керак. Бунинг учун ҳунарманд қўлида бўлган уюшма гувохномаси, Бадиий Кенгаш баёни нусхаси, тўловлар тўғрисидаги маълумотнома ва уюшма билан ҳунарманд ўртасидаги шартнома хужжатлари “Ҳунарманд” уюшмасининг худудий бўлими Бадиий Кенгашига қайтариши шарт.  Шундан сўнг йиллик аъзолик бадали тўловини амалга оширгач унга муддати узайтирилган гувохнома ва  бошқа хужжатлар ёзиб берилади.

Уюшма аъзолигини вақтинча тўхтатиб туриш қуйидагича амалга оширилади: Ҳунарманд аъзолликка қабул қилинган худуддаги вилоят (шахар, туман) уюшма бўлими бошлиғи номига фаолиятини вақтинча тўхтатаётган муддатини қанчалигини кўрсатиб ариза билан мурожаат этади. Бўлим  бошлиғи томонидан ариза кўриб чиқиш учун Бадиий Кенгашга имзо билан чиқарилади. Бадиий Кенгаш томонидан ариза баённомада қайд этилиб, ҳунармандга фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги хақида маълумотнома берилади.

Ҳунарманд ишлаб чиқараётган махсулот ва фаолият тури «Ҳунарманд» уюшмаси Бадиий Кенгаши  томонидан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 мартдаги ПФ-3588 сонли Фармони иловасида қайд этилган ҳалқ ҳунармандчилиги ва амалий саънатининг асосий турлари руйҳатидаги фаолият йўналишига мос келиши тасдиқланганда ҳалқ ҳунармандчилиги маъсулотлари деб хисобланади.

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари СТИР рақамли гувохномада ва уюшма гувохномасида қайд этилган хунармандчилик махсулотини ўзлари ишлаб чиқариб, Ўзбекистон республикаси худудида ихсослаштирилган бозорларда эркин совдосини ташкил этишларига рухсат этилган.

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Оилавий тадбиркорлик хамда ҳунармандчиликни ривожлантириш ва кенгаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги” 216-сонли Қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан N 762 сон билан 02.07.1999 йил руйхатга олинган ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисидаги Низомга асосан 5-нафаргача шогирдни хунар ўргатишга тегишли худудий уюшма бўлимининг буйруғи билан жалб этишга ҳақли.