Вахобжон Буваев
У 1999 йилдан «Хунарманд» уюшмаси аъзоси сифатида уюшма томонидан уюштириладиган барча тадбирларда фаол иштирок этиш билан бирга унитилиб кетилган «Ғурумсарой кулолчилиги мактаби»ни  қайта тиклашга эришган. Шунингдек миллий ҳунармандчиликнинг кулолчилик сохасини ёш авлодга ўргатишда фидойилик қилиб келмоқда.
Хар йили ўз атрофига кулолчиликка қизиққан ёшларни бирлаштириб ўзига хос мактабини шакллантирган. Ўтган йилларда у 20 нафардан ортиқ ёшларни кулолчилик ҳунарига ўтгатишга эришди.  Хозирги кунда «Уста-шогирд мактаби» ташкил этган бўлиб, 20 нафар ёшларга ушбу хунар сирларини ўргатмоқда.
В.Буваев томонидан яратилган кулолчилик ишлари наъмунасида миллийлик сақланганлиги яққол кўриниб туради.   Айниқса  у томонидан тайёрланган «Куза», «Хум», «Баркаш», «Қўшқулоқ», «Нимчарх», «Пиёла», «Қаймоқдон», «Бурамакоса», «Шокоса»,  «Дамтовоқ» ва ёдгорлик буюмлари каби кулолчилик буюмларида ишлатилган нақшлар қадимий миллий услубда яратилган Ғурумсарой кулолчилиги наъмуналарини такрорлайди.
Ғурумсарой кулолчилиги санъатининг ўзига хос бўлган барча услубларини ишлатишга харакат қилади. Бунда у асосан табиий хом ашё ва ранглардан фойдаланган холда иш бажарган.
 У томонидан кулолчилик ишларида наққошликда ишлатиладиган табиий гуллар ва геометрик шакллар ишлатилган. Гулларнинг «Чорбарг», «Гажжаклар»,  «Туякўз», «Бодомча», «Ларзана», «Илонйўли» каби наъмуналаридан фойдаланган.