Латиф Садритдинов
Садритдинов Латиф 2000 йилдан «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси. У уюшма томонидан уюштириладиган барча кўргазмаларда фаол иштирок этиш билан бирга миллий хунармандчиликнинг каштачилик сохасини ёш авлодга ўргатишда фидойилик қилиб келмоқда.

У каштачилик хунарини Наманган вилоятига хос услубини ўрганиб, ўз ишларида мохирона ишлатишга эришади.

Уста  каштачилик буюмлари нақшларни мос келишига катта эътибор беради. У айниқса ишлатадиган материалларини танлашга алохида ёндашиб, миллийликни сақлаб қолишга катта эътибор беради.

Л.Садритдинов томонидан яратилган сўзана, ёстиқ жилд, палаклар, чойшабларда наъмунасида миллийлик сақланганлиги яққол кўриниб туради.
Изделия ремесленника