Махмуд Джураев
Мустақиллик йилларида ёғоч ўймакор уста Махмуджон Жўраев яратган нақшинкор буюмлар ўз қадр қамматини топди.
Унинг бир қанча тарихий биноларни таъмирлашга ва миллийлик акс этган ижодий ишлари муносиб бахоланиб 1999 йили  «Ўзбекистон Ҳалқ устаси» унвони билан,  2008 йил «Мехнат шухрати» ордени билан тақдирланди.
М.Жўраев хаёти ва фаолияти Ўзбекистон миллий Энциклопедиясига  киритилди.
Уста М.Жўраев асосан махаллий дарахтлар ёнғоқ ва чинордан фойдаланади. Ёғоч ўймакорлигида «Грех(геометрик шакллар)», «Ислимий» гулларни ишлатади.
Наманган шахридаги Нодим Номонгоний мақбараси, Мулла Бозор Охун мақбараси, каби бир қатор тарихий обидаларни қайта таъмирлашдаги ёғоч ўймакорлик ишларини уста Махмуд Жўраев ўз шогирдлари билан бирга бажарган.