Масум Муминов
У нафақат Наманган вилоятда, шунингдек Республикада ҳам энг илғор, тажрибали уста сифатида танилган. У миллий, қадимий чопон тикиш сирларини мукаммал эгаллади ва миллий ҳунармандчилик анъаналарини давом эттирмоқда.

У қадимги бир неча асрлик Наманган чопон тикиш мактаби усталари ишларини авлоддан-авлодга ўтиб келишини таъминлашга астойдил харакат қилиб келмоқда.  Миллий чопонларнинг Наманган вилоятига хос турларини яхши ўзлаштирган, унинг тайёр буюмлари наъмуналарида миллийлик сақланганлиги яққол кўриниб туради.

У томонидан унитилиб кетаётган чопон қавиқларини қайта тиклаш билан бирга уларда геометрик шакиллар ишлатишга эришган. Шунингдек у замон билан хамнафас харидорлар талабларига мос кичик бичим, калта кўринишдаги ва фойдаланишда қулай турларини ўзлаштирган.