Нозима Абдусаматова
         «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси Абдусаматова Нозима миллий либослар тикиш  борасида самарали фаолият олиб бораётган ўз услубига эга мохир уста-хунармандлардан бири. Унинг нозик дид билан тиккан либослари харидорларга манзур бўлаётир.
         У томонидан тикилган либослар наъмунасида миллийлик сақланганлиги яққол кўриниб туради. Айниқса у томонидан тайёрланган либослар Наманган вилоятига хос  миллий  услубни такрорлайди. Миллий либослар ва замонавий келинлик либослар тикиш санъатининг ўзига хос бўлган барча услубларини ишлатишга харакат қилади.
          У “устоз-шогирд” анъанаси асосида  хар йили 10 нафардан ортиқ  ёшларга миллий ва замонавий либослар тикиш сирларини  ўргатмоқда.