Гулмира Жураева
       «Ҳунарманд» уюшмаси Наманган вилоят Чуст туман бўлими аъзоси Жўраева Гулмира миллий либослар, элита пардалар тикиш  борасида самарали фаолият олиб бораётган ўз услубига эга мохир ёш ҳунармандлардан бири.

        Унинг нозик дид билан тиккан либослари харидорларга манзур бўлаётир. У томонидан тикилган либослар наъмунасида миллийлик сақланганлиги яққол кўриниб туради. Айниқса у томонидан тайёрланган либослар Наманган вилоятига хос  миллий  услубни такрорлайди.

        Миллий либослар ва замонавий келинлик либослар тикиш санъатининг ўзига хос бўлган барча услубларини ишлатишга харакат қилади

        У “устоз-шогирд” анъанаси асосида  хар йили 10 нафардан ортиқ  ёшларга миллий ва замонавий либослар тикиш сирларини  ўргатмоқда.