Темур Юлдашев
     Юлдашев Темур 2011 йилдан «Хунарманд» уюшмаси аъзоси. У уюшма томонидан уюштириладиган барча кўргазмаларда фаол иштирок этиш билан бирга миллий ҳунармандчиликнинг темирчилик сохасини ёш авлодга ўргатишда фидойилик қилиб келмоқда.
     
      У металдан буюмлар ясашда материалларини танлашга алохида ёндашиб, фойдаланишда қулай, зарарсиз, кўркам бўлишига катта эътибор беради.
     
    Юлдашев Темур томонидан яратилган «Болта», «Теша», «Кетмон», «Чопқи» «Ошхона пичоқлар», «Ўроғ», «Жоди», «Капгир», «Тақа» каби  темирчилик ишлари харидорларга маъқул келмоқда.    
       
      Т.Юлдашев хар йили  «Уста-шогирд мактаби» ташкил этиб, хозиргача 15 нафар ёшларга ушбу хунар сирлари ўргатган.
       
      Уюшма томонидан ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этади.