Нозимжон Рахимбаев
         Нозимжон Рахимбаев «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси. У миллий ҳунармандчиликнинг тош ўймакорлиги охасини ривожлантиришда астойдий меҳнат қилиб келмоқда.

          Уста  тош ўймакорлигида нақшларни мос келишига катта эътибор беради. У айниқса ишлатадиган тош, мармар материалларини танлашга алохида ёндашиб, фойдаланишда қулай, кўркам бўлишига ва миллийликни сақлаб қолишга катта эътибор беради.

         Н.Рахимбаев томонидан яратилган ёдгорлик совғалари, зинапоя тутқичлари, вазалар каби махсулотлари дастасида миллийлик сақланганлиги яққол кўриниб туради. Айниқса у томонидан тайёрланган ёдгорлик совғаларида нақшлар қадимий миллий услубда яратилган ёдгорлик буюмларини такрорлайди.