Низом

“Ҳунарманд” уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги “Халқ бадиий хунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли  билан қўллаб-қувватлаш  чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-1741 сонли Фармонига асосан ташкил этилган.

Уюшманинг мақсад ва вазифалари - Мулкчилик шаклидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси худудида, халқ амалий санъати анъаналари асосида фаолият юритаётган халқ усталари, ҳунармандлар, амалий санъат мутахассислари, ижодкор ёшлари фаолиятини  мувофиқлаштириш, улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва эркин рақобат муҳитини яратиш, уларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларни амалга ошириш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, иқтидорли болалар ва ёшларни моддий ва маънавий  рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоялаш, хайрия ва хомийлик фаолиятини амалга ошириш.

“Ҳунарманд” уюшмасининг Низоми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 02 май куни 265П сонли рақам билан рўйиҳатга олинган.

Низом билан танишиш учун ушбу файлни йуклаб олинг -  "Низом"
 

Бизнинг маҳсулот
Янгиликлар

Ҳунарманд йирик экспортчи бўла оладими?

27.02.2014

Жорий йилнинг 27 феврал куни Наманган шаҳрида интерфаол семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Наманган вилоятининг 30дан зиёд ҳунарманд ва тадбиркорлари иштирок этишди. батафсил

Лойиҳа амалга оширилмоқда

31.01.2014

«Наманган шахридан 15 нафар ва Янгиқўрғон туманидан 15 нафар ишсиз хотин-қизларни миллий қўғирчоқлар ясаш хунарига ўқитиш хамда либослар бичиш ва дизайнерлик сохаларини ўргатиш» лойиҳаси амалга оширишлмоқда батафсил

"Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи

23.12.2013

18-20 декабр кунлари "Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи бўлиб ўтди батафсил