Қандай қилиб Уюшмага аъзо бўлиш мумкин

"Уюшма" аъзолигига, Ўзбекистон Республикаси худудида доим яшовчи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 апрел 2008 йилдаги №3983 сонли Фармонида кўрсатилган рўйхатдаги халқ амалий санъати асарларини яратаётган, «HUNARMAND» уюшмасининг Уставини тан олувчи, аъзоликка қабул қилишдаги ва аъзолик вақтидаги бадалларни тўлашга рози бўлган, "Уюшма" фаолиятида фаол қатнашиш истагини билдирган, аъзоликка қабул қилиш вақтида ўн олти ёшга тўлган жисмоний шахслар, ёки махсус комиссиянинг қонунда белгиланган тартибда берилган рухсатномаси билан мехнат қилиш хуқуқи берилган, 16 ёшгача бўлган шахслар, мулкчилик шаклидан қатьий назар барча юридик шахслар, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қабул қилинади.

Якка тартибда фаолият кўрсатишни истаган ва ўз устахонасида ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳунармандлар уюшма аъзо бўлиш учун қуйидаги хужжатларни топширадилар:
 
1. Паспорт нусхаси
2. «Тадбиркорлик субектларини руйхатга олиш инспекцияси»си гувохномаси нусхаси
3. 3Х4 хажмдаги рангли фотосурат
4. Махалла фуқаролар йиғинидан яшаш манзили кўрсатилган маълумотнома ва далолатнома
5. Уюшмага аъзо бўлиш тўғрисида ариза 
6. Аъзоларни хисобга олиш шахсий варақаси

"Уюшмага" қабул қилинган аъзога ягона шаклдаги аъзолик гувохномаси берилади.
 

Янгиликлар

Ҳунарманд йирик экспортчи бўла оладими?

27.02.2014

Жорий йилнинг 27 феврал куни Наманган шаҳрида интерфаол семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Наманган вилоятининг 30дан зиёд ҳунарманд ва тадбиркорлари иштирок этишди. батафсил

Лойиҳа амалга оширилмоқда

31.01.2014

«Наманган шахридан 15 нафар ва Янгиқўрғон туманидан 15 нафар ишсиз хотин-қизларни миллий қўғирчоқлар ясаш хунарига ўқитиш хамда либослар бичиш ва дизайнерлик сохаларини ўргатиш» лойиҳаси амалга оширишлмоқда батафсил

"Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи

23.12.2013

18-20 декабр кунлари "Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи бўлиб ўтди батафсил