«Аёл зийнати- миллат кўзгуси» кўргазмаси

«Аёл зийнати- миллат кўзгуси» кўргазмаси

05.03.2014

Бугунги кунда “Ҳунарманд” уюшмасига вилоятдан 127 нафар хотин-қизлар аъзо бўлиб миллий ҳунармандчилигимизнинг турли йўналишларида самарали фаолият кўрсатиб, ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйганлар.

8-март “Халқаро хотин–қизлар” кунига бағишланган «Аёл зийнати- миллат кўзгуси» номли ижодий ишлари кўргазмасида чокли буюмлар устаси Осия Мирхожиеванинг уй рўзор буюмлари ва миллий либослари, миллий либослар устаси Нозима Абдусаматованинг тўй ва келинлар либослари, Хуршида Хайитбоеванинг попопчилик буюмлари, Хосият Ибрагимованинг миллий чопонлари, Гулмира Жўраеванинг тикувчилик ишлари, Шахноза Каримованинг безакли ишлари, Марғуба Тўраеванинг миллий ва замонавий либослар тўпламлари намойиш килиниши режалаштирилган. 


Янгиликларга қайтиш
ТАВСИЯ ҚИЛИШ
Янгиликлар

Ҳунарманд йирик экспортчи бўла оладими?

27.02.2014

Жорий йилнинг 27 феврал куни Наманган шаҳрида интерфаол семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Наманган вилоятининг 30дан зиёд ҳунарманд ва тадбиркорлари иштирок этишди. батафсил

Лойиҳа амалга оширилмоқда

31.01.2014

«Наманган шахридан 15 нафар ва Янгиқўрғон туманидан 15 нафар ишсиз хотин-қизларни миллий қўғирчоқлар ясаш хунарига ўқитиш хамда либослар бичиш ва дизайнерлик сохаларини ўргатиш» лойиҳаси амалга оширишлмоқда батафсил

"Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи

23.12.2013

18-20 декабр кунлари "Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи бўлиб ўтди батафсил