"Мустақил юрт ҳунармандлари" республика кўргазма савдоси

"Мустақил юрт ҳунармандлари" республика кўргазма савдоси

27.12.2013

2013 йилнинг 25-26 декабр кунлари Тошкент шаҳридаги А.Навоий номли “Миллий боғ” ҳудудида жойлашган “Маданият ва санъат кўргазмаси” биносида “Мустақил юрт ҳунармандлари” номли анъанавий кўргазма савдоси бўлиб ўтди. Кўргазма-савдо Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилди.

Кўргазма-савдода республикамизнинг барча вилоятларидан 100 нафардан ортиқ ҳунармандлар энг сара маҳсулотлари билан иштирок этдилар. 

Кўргазмада уюшма вилоят бошқармаси аъзоларидан миллий атлас устаси Ахмаджанов Латипжон 25 турдаги атлас, адрас, беқасам матолари билан, каштачилик буюмлари устаси Садритдинов Латипжон 50 турдан ортиқ каштачилик буюмлари билан, миллий пичоқ устаси Убайдуллаев Рахимжон 40 дан ортиқ пичоқ ва ханжарлари билан, миллий чокли буюмлар устаси Ибрагимова Хосиятхон 50 дан ортиқ маҳсулотлари билан, миллий чопонлар устаси Ибрагимов Қобилжон 20 турдаги маҳсулотлари билан қатнашдилар.

Кўргазма-савдога Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари, чет эл элчихоналари, оммавий ахборот воситалари ва ушбу соҳага доир маҳаллий ташкилотлар таклиф этилди.

Кўргазма-савдо якунида барча иштирокчилар Республика “Ҳунарманд” уюшмасининг диплом  ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
 


Янгиликларга қайтиш
ТАВСИЯ ҚИЛИШ
Янгиликлар

Ҳунарманд йирик экспортчи бўла оладими?

27.02.2014

Жорий йилнинг 27 феврал куни Наманган шаҳрида интерфаол семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Наманган вилоятининг 30дан зиёд ҳунарманд ва тадбиркорлари иштирок этишди. батафсил

Лойиҳа амалга оширилмоқда

31.01.2014

«Наманган шахридан 15 нафар ва Янгиқўрғон туманидан 15 нафар ишсиз хотин-қизларни миллий қўғирчоқлар ясаш хунарига ўқитиш хамда либослар бичиш ва дизайнерлик сохаларини ўргатиш» лойиҳаси амалга оширишлмоқда батафсил

"Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи

23.12.2013

18-20 декабр кунлари "Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи бўлиб ўтди батафсил