“Ипак йўли туризми” 19-Тошкент халқаро туристик ярмаркаси

“Ипак йўли туризми” 19-Тошкент халқаро туристик ярмаркаси

10.10.2013

2013 йил 8-10 октябр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг миллий маданий меросини ҳорижий мамлакатларда кенг ёйиш, республикага кўплаб сайёҳларни жалб этиш, мамлакатнинг ички туризмини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида "Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат" номли 13-Тошкент Халқаро Туристик Ярмаркаси бўлиб ўтди. Ярмарка ташкилотчилари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жаҳон сайёҳлик ташкилоти кўмагида "Ўзбектуризм" компанияси ва "Ўзбектуризм" МК "Буюк ипак йўли" реклама агентлиги бўлди.

Миллий павильондаги стендларда Ўзбекистон туристик соҳасини ривожлантиришга ўз хиссасини қўшувчи ташкилотлар намойиш этилди. Минтақавий маъмуриятлар ва республиканинг сайёҳлик субъектлари, театрлар, музейлар, сайёҳлик компаниялари, сайёҳлик агентликлари, вилоят минтақавий бўлинмалари ва "Ўзбектуризм" МК саёҳат ва экскурсия бюроси экспозициядан жой олди. Ярмаркада «Ҳунармандлар шахарчаси” ташкил этилди. Ҳунармандлар шахарчасида республика бўйича 60 нафардан ортиқ ҳунармандлар ўзлари ишлаб чиқарган турли хил махсулотлари билан иштирок этдилар. Кўргазмада Наманган вилоятидан Каримов Икромжон, Садритидинов Латиф, Убайдуллаев Рахимжон, Ибрагимова Хосият, Жўраева Рисликхон, Ахмаджанов Латифжонлар иштирок этдилар. 

 


Янгиликларга қайтиш
ТАВСИЯ ҚИЛИШ
Янгиликлар

Ҳунарманд йирик экспортчи бўла оладими?

27.02.2014

Жорий йилнинг 27 феврал куни Наманган шаҳрида интерфаол семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Наманган вилоятининг 30дан зиёд ҳунарманд ва тадбиркорлари иштирок этишди. батафсил

Лойиҳа амалга оширилмоқда

31.01.2014

«Наманган шахридан 15 нафар ва Янгиқўрғон туманидан 15 нафар ишсиз хотин-қизларни миллий қўғирчоқлар ясаш хунарига ўқитиш хамда либослар бичиш ва дизайнерлик сохаларини ўргатиш» лойиҳаси амалга оширишлмоқда батафсил

"Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи

23.12.2013

18-20 декабр кунлари "Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи бўлиб ўтди батафсил