"Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи

"Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи

23.12.2013

Наманган шаҳрида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 18-20 декабр кунлари "Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёти фестивалининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур фестивалнинг якуний ҳудудий босқичида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларининг 92 нафар истеъдодли ўғил-қизлари иштирок этдилар.

Фестивалнинг вилоят боскичларида ғолибликни қўлга киритган 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган иштирокчилар икки кун давомида Наманган шаҳридаги "Ёшлар маркази", санъат коллежи ва Болалар мусика ва санъат мактабларида мумтоз, вокал, миллий чолғу асбоблари, рақс, тасвирий ва амалий санъат, наср ва назм каби йўналишларда ўз иқтидор ва маҳоратини намойиш этдилар.

Фестивалнинг якуний қисмида ёш ҳунармандлар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада уюшма аъзоларидан чинни буюмлар устаси Солиев Ботиржон, амалий санъат устаси Тошбоев Муроджон, миллий атлас устаси Ахмаджанов Латипжон, Содиқов Авазхонлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

Фестивал якунида иштирокчилар ва ғолибларга сертификат, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.


Янгиликларга қайтиш
ТАВСИЯ ҚИЛИШ
Янгиликлар

Ҳунарманд йирик экспортчи бўла оладими?

27.02.2014

Жорий йилнинг 27 феврал куни Наманган шаҳрида интерфаол семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Наманган вилоятининг 30дан зиёд ҳунарманд ва тадбиркорлари иштирок этишди. батафсил

Лойиҳа амалга оширилмоқда

31.01.2014

«Наманган шахридан 15 нафар ва Янгиқўрғон туманидан 15 нафар ишсиз хотин-қизларни миллий қўғирчоқлар ясаш хунарига ўқитиш хамда либослар бичиш ва дизайнерлик сохаларини ўргатиш» лойиҳаси амалга оширишлмоқда батафсил

"Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи

23.12.2013

18-20 декабр кунлари "Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи бўлиб ўтди батафсил