Ҳунарманд йирик экспортчи бўла оладими?

Ҳунарманд йирик экспортчи бўла оладими?

27.02.2014

Тери маҳсулотларини экспорти билан шуғуллана оламанми? Бошланғич капитални шакллантириш учун қаердан ва қандай қилиб  кредит олиш мумкин?  Оилавий корхонани қандай қилиб расмийлаштириш мумкин? Агарда мен хусусий тадбиркор бўлсам, қўшимча ишчи кучини жалб этишим мумкинми?. Шу ва шу каби бошқа саволлар жорий йилнинг 27 феврал куни Наманган шаҳрида бўлиб ўтган интерфаол семинар-тренингда муҳокама қилинди. Мазкур тадбирда Наманган вилоятининг 30дан зиёд ҳунарманд ва тадбиркорлари иштирок этишди.
Семинар-тренинг мавзуси ва шакли БМТТД ва “Ҳунарманд” Уюшмасининг Наманган вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган аввалги икки семинар иштирокчиларининг таклиф ва тавсияларига биноан танланган. “Ҳунарманд” Уюшмасининг худудий бошқармаси раҳбари Икромжон Каримовнинг таъкидлашича, маҳсулотларни экспорт қилиш ва уларга декларация тўлдириш бўйича олинган маълумотлардан сўнг, ўз махсулотини муваффақиятли экспорт қилувчи ҳунармандалар сони ортиб бормоқда. Аввалари фақат саноқлилари шуғулланишган, мисол учун, фақат пичоқлар экспорт қилинган бўлса, семинардан кейин эса уларга анъанавий ёғоч маҳсулотлари қўшилган. Хозирги кунга келиб, экспортчилар сони биттадан тўртага кўпайган.
“Ўзбекистонда ҳунармандчиликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилган бўлиб, унга кўра хусусий тадбиркорлар, алоҳида “ҳунарманд” мақомига эга бўлганларга соддалаштирилган рўйҳатдан ўтиш имконияти, солиқ ва ижтимоий ушланмаларга нисбатан имтиёзлар белгиланган. Лекин, кўп ҳолларда ҳунармандлар беҳабарликлари туфайли бу имкониятлардан тўла қонли фойдалана олишмаяпти. Айнан, шу сабабли лойиҳамиз ва “Ҳунарманд” Уюшмаси” ҳамкорлигида ҳунармандаларнинг мавжуд имтиёзлардан бохабар қилиш ва савдо имкониятларини кенгайтириш хақидаги билимларини ошириш устувор йўналишларнинг бири сифатида белгилаб олинган ”- дейди БМТТД лойиҳаси менежери Адхам Қўчқаров.
 
«Тренинг мен учун жуда фойдали бўлди, чунки мен бошловчи тадбиркорлар учун мавжуд бўлган имтиёзли кредитлаш ва кафолатлаш шартлари хақида билиб олдим”, деб ўз фикрини чеварчилик билан шуғулланаётган Нозима Эргашева билдирди.
 
Семинар-тренинг иштирокчилар уч гуруҳга бўлинган ҳолда ҳунармандичликни ривожлантириш мақсадида қўшимча ишчи кучини жалб қилиш (шогирдлар), оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш борасида керакли тавсиялар ишлаб чиқишди.
 
Шунингдек, савдони ривожлантириш ва харидорларга қулайлик яратиш мақсадида Наманган шаҳри марказида ҳунармандчилик буюмлари билан савдо қилувчи дўқон очиш таклифи киритилди.


Янгиликларга қайтиш
ТАВСИЯ ҚИЛИШ
Янгиликлар

Ҳунарманд йирик экспортчи бўла оладими?

27.02.2014

Жорий йилнинг 27 феврал куни Наманган шаҳрида интерфаол семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Наманган вилоятининг 30дан зиёд ҳунарманд ва тадбиркорлари иштирок этишди. батафсил

Лойиҳа амалга оширилмоқда

31.01.2014

«Наманган шахридан 15 нафар ва Янгиқўрғон туманидан 15 нафар ишсиз хотин-қизларни миллий қўғирчоқлар ясаш хунарига ўқитиш хамда либослар бичиш ва дизайнерлик сохаларини ўргатиш» лойиҳаси амалга оширишлмоқда батафсил

"Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи

23.12.2013

18-20 декабр кунлари "Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи бўлиб ўтди батафсил