Ҳунармандчилик фаолиятида ишлаб чиқариш ва маҳсулотлар савдосини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари

Ҳунармандчилик фаолиятида ишлаб чиқариш ва маҳсулотлар савдосини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари

01.12.2013

14 май куни Наманган шаҳрида якка тартибдаги тадбиркорлар, ҳунармандлар, «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун «Якка тартибдаги тадбиркорлик-ҳунармандчилик фаолиятида ишлаб чиқариш ва махсулотлар савдосини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинар БМТ Тараққиёт Дастурининг «Ташқи савдога кўмак ва Ўзбекистонга инвестициялар жалб қилиш» лойиҳаси ва “Ҳунарманд” уюшмаси Наманган вилоят бошқармаси томонодан ташкил этилди. 
Семинарда Наманган вилоятининг Чуст, Косонсой ва Наманган туманларининг «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари, Косонсой туман хокимияти хузуридаги Табиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси, Божхона қўмитасини вилоят бошқармаси, вилоят Солиқ инспекцияси бошқармаси,  вилоят Адлия бошқармаси ҳамда Марказий Банкининг вилоят Бош бошқармаси вакилларидан ташкил бўлган, жами 40дан ортиқ, қатнашчилар иштирок этишди.

Семинар тадбиркорлик-ҳунармандчилик субъектларини қўллаб-қувватлашга алоқадор бўлган ташкилотларнинг малакали мутахассисларининг чиқишлари билан бошланди. Семинар якка тартибдаги тадбиркор ва ҳунармандларни ишлаб чиқариш ва махсулотлар савдосини ривожлантиришдаги мавжуд муаммоларини аниқлаб, уларни бартараф этишда дахлдор ва ҳамкор ташкилотлар ёрдамида қатнашчиларни хуқуқий ва иқтисодий билим даражаларини оширишга  ва зарур кўникмаларини ривожлантиришга қаратилди. 

Кун мобайнида иштирокчилар ҳунармандчиликда ишлаб чиқаришнинг сифат даражасини ошириш ва савдони ташкил этишда тартибга солинадиган хуқуқий меъёрий хужжатлар билан танишиб, янги қирраларидан хабардор бўлдилар. Хусусан, "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 20 мартда 2436-рақам билан рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлинди. 

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган мавзулари бўйича қуйидаги 3та гуруҳга бўлиндилар: ҳунармандлар  махсулот ишлаб чиқаришни ривожлантиришларида тегишли ташкилотлар билан муносабатлари, оилавий тадбиркорлик, ички ва ташқи бозорда савдони ривожлантириш. Гуруҳларда иштирокчилар нималарга кўпрок эътибор бериш кераклиги юзасидан мунозаралар олиб  бордилар ва такдимотларида билдирилган таклифлари 3та йуналишга ажратилди: Ички имкониятдан фойдаланиб ҳал этиладиган, маҳаллий ҳокимликлар ва конун чиқарувчи юқори органлар ёрдамида ҳал қилинадиган даражадаги таклифлар.  Семинар қатнашчилари экспорт ва импорт қилиш, кредит олиш, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш, ускуналарни имтиёзли шартларда сотиб олиш каби масалалар бўйича жойида мутасадди ташкилотлар мутаҳассисларидан жавоб олишди. 

 “Семинар маҳсус хунармандлар учун ташкил этилганлиги биз учун жуда фойдали бўлди, чунки, умумий эмас, балки, айнан хурмандларни қизиқтираётган масалаларни муҳокама қилиш имконияти бўлди” дейди Мохигул Тожибоева, “Хунарманд уюшмасининг Чуст тумани бўлимининг аъзоси. 

Шуни айтиб ўтиш лозим-ки, мазкур тадбир 2012 йил, 28 ноябрь куни бўлиб ўтган семинар иштирокчилари таклифи бўйича ташкиллаштирилган. 

Семинар давомида олинган билим ва кўникмалар келажакда ҳунармандларнинг маҳсулот ишлаб чиқаришида ва унинг савдосини ривожлантиришда кенг қўлланилиши кутилмоқда.

 


Янгиликларга қайтиш
ТАВСИЯ ҚИЛИШ
Янгиликлар

Ҳунарманд йирик экспортчи бўла оладими?

27.02.2014

Жорий йилнинг 27 феврал куни Наманган шаҳрида интерфаол семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Наманган вилоятининг 30дан зиёд ҳунарманд ва тадбиркорлари иштирок этишди. батафсил

Лойиҳа амалга оширилмоқда

31.01.2014

«Наманган шахридан 15 нафар ва Янгиқўрғон туманидан 15 нафар ишсиз хотин-қизларни миллий қўғирчоқлар ясаш хунарига ўқитиш хамда либослар бичиш ва дизайнерлик сохаларини ўргатиш» лойиҳаси амалга оширишлмоқда батафсил

"Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи

23.12.2013

18-20 декабр кунлари "Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи бўлиб ўтди батафсил