Лойиҳа амалга оширилмоқда

Лойиҳа амалга оширилмоқда

31.01.2014

Уюшма вилоят бўлими хамкор ижтимоий шериклик доирасида  давлат ва нодавлат ташкилотлари билан турли лойиҳаларни амалга оширмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 2013 йилдаги 23-грант танловида “Ҳунарманд” уюшмаси Наманган вилоят бошқармаси «Наманган шахридан 15  нафар ва Янгиқўрғон туманидан 15 нафар ишсиз  хотин-қизларни миллий қўғирчоқлар ясаш хунарига ўқитиш хамда либослар  бичиш ва  дизайнерлик  сохаларини ўргатиш» лойиҳаси билан иштирок этиб ғолиб бўлди. Лойиха доирасида уюшма аъзолари Нозима Абдусаматова ва Гулнора Қурбоновалар рахбарлигида 30 нафар аёлларга хунар ўргатилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш учун керакли оргтехника, ўқув материаллари ва 2та тикув машинаси сотиб олиниб келтирилди. Машғулотлар ўтказиладиган хоналарга тикув машиналари ўрнатилди.

Наманган шахар Хотин-қизлар қўмитаси ва Янгиқўрғон туман  Хотин-қизлар қўмитаси  раисалари ва мутухасислари билан учрашиб, хамкорлик тўғрисида ҳамда амалга ошириладиган  ишлар юзасидан келишиб олинди. Лойиҳа иштирокчиларини танлаш мақсадида буклерлар чоп этилиб коллеж ўқувчилари ўртасида, Наманган шахрида ўтказилган “Бўш иш ўринлари ярмаркасида” ишсиз ахолига тарғиб этиш учун тарқатилди.  Тренерлар Н.Абдусаматова ва Г.Қурбоновалар билан биргаликда лойиҳада иштирок этишни хохловчилар ўртасида сухбат ўтказилди.  Хунар ўрганишга қизиқиши бор 30 нафар аёллар танлаб олинди.

Белгиланган дастур асосида хар икки грухда машғулотлар олиб борилмоқда.  Лойиҳа иштирокчилари учун барча ўқув қўлланмалари ва  ўқув қуроллари тўла таъминланган. Лойиҳа 2014 йилнинг март ой охирида  ”Наврўз” байрами кунлари якуний тағдимот маросими ўтказилиши режалаштирилган.


Янгиликларга қайтиш
ТАВСИЯ ҚИЛИШ
Янгиликлар

Ҳунарманд йирик экспортчи бўла оладими?

27.02.2014

Жорий йилнинг 27 феврал куни Наманган шаҳрида интерфаол семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Наманган вилоятининг 30дан зиёд ҳунарманд ва тадбиркорлари иштирок этишди. батафсил

Лойиҳа амалга оширилмоқда

31.01.2014

«Наманган шахридан 15 нафар ва Янгиқўрғон туманидан 15 нафар ишсиз хотин-қизларни миллий қўғирчоқлар ясаш хунарига ўқитиш хамда либослар бичиш ва дизайнерлик сохаларини ўргатиш» лойиҳаси амалга оширишлмоқда батафсил

"Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи

23.12.2013

18-20 декабр кунлари "Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи бўлиб ўтди батафсил