Минтақавий ёшлар форуми

Минтақавий ёшлар форуми

12.12.2013

2013 йил 12 декабр куни Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши “Ёшлар қаноти” ҳамда партия Наманган вилояти Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг Конституция қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасидан келиб чиқиб, “Тинчлик ва осойишталик мамлакатимиз тараққиёти кафолатидир” шиори остида минтақавий ёшлар форуми ўтказилди.
 
Форумда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, вилоят хокимининг ўринбосари Х.Жалолов, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга ЎзМТДПдан сайланган депутатлар,  талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Форумда Юртбошимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги  “Амалга ошираётган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузалари атрофлича ўрганилди. Маърузада белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ёшларга етказилди.
Форумда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти  Ижроия Қўмитаси “Аёллар қаноти”, Ўзбекистон республикаси халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси Наманган вилоят бошқармаси ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб “Миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ва асраб авайлашда оиланинг роли” мавзусида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада туман ва шаҳарларда халқ амалий ҳунармандчилиги юксак намуналари ҳисобланган каштачилик, миллий матолардан атлас ва адрас, пойафзаллар, попопчилик, пичоқчилик ҳамда миллий қўғирчоқлар билан шуғулланувчи ҳунармандлар, шунингдек, “Баркамол авлод” болалар марказининг ёш ихтирочилари ва рассомлари ўзларининг ижодий кўргазмалари билан иштирок этишди. 
Каштачилик йўналиши бўйича   – Садриддинов Латиф.
Миллий матолар йўналиши бўйича – Содиқов Аваз.
Миллий қўғирчоқлар йўналиши бўйича – Абдусаматова Нозима.
Атлас, адрас йўналиши бўйича – Ахмаджанов Латип.
Пойафзал йўналиши бўйича – Ахмаджанов Абдулхамидулло.
Попопчилик йўналиши бўйича – Хайитбоева Хуршида.
Пичоқчилик йўналиши бўйича – Убайдуллаев Рахим.
Тўқиш йўналиши бўйича – Собирова Рислиғой.
Ёш ихтирочи йўналиши бўйича – Комилов Аброр.
Бисер йўналиши бўйича – Маматханова Зулхумор.
Рассомчилик йўналиши бўйича – Арифбоев Шерзодбек.
 
Миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасида Атлас ва адрас матолари йўналиши бўйича ҳунарманд Ахмаджанов Латип 1-ўринни, Пойафзал йўналиши бўйича ҳунарманд Ахмаджанов Абдулхамидулло 2-ўринни, миллий пичоқлар бўйича Убайдуллаев Рахим 3-ўринни, “Баркамол авлод” болалар марказидаги ёшлардан рассомчилик йўналиши бўйича Арифбоев Шерзодбек1-ўринни, тўқиш йўналиши бўйича Собирова Рислиғой 2-ўринни, ёш ихтирочи йўналиши бўйича Комилов Аброр 3-ўринни ғолиблар деб топилдилар.  
Кўргазманинг ғолиблари ҳамда қолган иштирокчилари партиянинг эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлари  билан тақдирландилар.


Янгиликларга қайтиш
ТАВСИЯ ҚИЛИШ
Янгиликлар

Ҳунарманд йирик экспортчи бўла оладими?

27.02.2014

Жорий йилнинг 27 феврал куни Наманган шаҳрида интерфаол семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Наманган вилоятининг 30дан зиёд ҳунарманд ва тадбиркорлари иштирок этишди. батафсил

Лойиҳа амалга оширилмоқда

31.01.2014

«Наманган шахридан 15 нафар ва Янгиқўрғон туманидан 15 нафар ишсиз хотин-қизларни миллий қўғирчоқлар ясаш хунарига ўқитиш хамда либослар бичиш ва дизайнерлик сохаларини ўргатиш» лойиҳаси амалга оширишлмоқда батафсил

"Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи

23.12.2013

18-20 декабр кунлари "Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг финал босқичи бўлиб ўтди батафсил